QR ko'd:
Ijtimoiy tarmoqlar ulashish
Ўзбекистон Республикаси мудофаа саноати давлат қўмитаси енгил зирҳли автомобилини ишлаб чиқармоқда
21.07.2020й.

Миллий армиямизни юртимизда ишлаб чиқарилган замонавий қурол ва ҳарбий техникалар билан таъминлаш мақсадида Давлат мудофаа саноати қўмитаси мамлакатимизнинг махсус ускуналарини ишлаб чиқариш бўйича етакчи корхоналаридан бири «KRAN VA MAXSUS TEXNIKALAR» МЧЖ билан ҳамкорликда «TARLON» (4х4) русумли енгил зирҳли автомобилнинг (ЕЗА) тажриба намунаси ишлаб чиқарилмоқда.


Ўқлар ва портлашлардан ҳимоя этувчи ЕЗА шахсий таркибни ташиш, уларни жанг майдонида ўқ-дори ва портловчи моддалардан ҳимоя қилиш, хавфли ҳудудларда махсус вазифаларни бажариш, мобил гуруҳлар ва блокпостларга оловли мадад бериш, қўшинларни ва автотранспорт колонналарини ҳимоя қилиш, жанговар патруллик ва бошқа жанговар вазифаларни бажариш учун мўлжалланган.


«TARLON»нинг асосий тактик ва техник тавсифи:



Шуни таъкидлаш керакки, ўзининг техник ва жанговар хусусиятларига кўра «TARLON», етакчи хорижий давлатларнинг шу туркумдаги енгил зирҳли автомобиларидан асло қолишмайди.